Бактериологик лабораториялар – микробиологик текшириш олиб бориладиган илмий-амалий муассаса. Касалхоналар ҳузуридаги диагностика бактериологик лабораториялари касалликни аниқлаш учун зарур текширишлар олиб боради. Санпидстанциялар ҳузуридаги бактериологик лабораториялар аҳолини профилактик текширишдан, озиқ-овқатларни санитария-бактериологик текширишдан ўтказади. Ветеринария бактериологик лабораториялари ҳамда назорат вазифасини ўтайдиган тор ихтисосли турлари ҳам бўлади.
[addtoany]