Бактериологик қурол

Бактериологик қурол, биологик қурол – одамлар, ҳайвонлар ва ўсимликларда касалликлар қўзғатувчи, сунъий кўпайтирилган Микроорганизмлар, ҳашаротлардан иборат оммавий қирғин воситаси. Бактериологик қурол, асосан, касаллик тарқатувчи Микроорганизмлар (бактерия, вирус, замбуруғ ва бошқа(лар)) (оширилган пашша, чивин, кемирувчи ҳайвонлардан ёки суспензия ва кукунлардан иборат. Чет эл ҳарбий мутахассислари одамларга шикаст етказадиган бактериал воситаларга тоун, чин чечак, куйдирги, туляремия, манқа, сариқ, иситма, бруцеллёз, вабо ва бошқа(лар) касаллик қўзғатувчиларини; ҳайвонларга шикаст етказувчи бактериал воситаларга оқсил касаллиги, ўлат, чўчкаларнинг африка чумаси касаллиги, бруцеллёз ва бошқа(лар)нинг қўзғатувчиларини; ўсимликларни зарарлантирувчи бактериал воситаларга буғдой занг касаллиги, картошка фитофтораси, шоли пирикуляриози ва бошқа(лар) касаллик қўзғатувчиларини киритади.

Бактериологик қурол микроблари авиабомба, ракета, снаряд ва бошқа(лар) қуроллар орқали тарқатилади. Бактериологик қурол ларнинг бир гуруҳи одамларда, баъзилари эса ҳайвонларда юқумли касалликлар тарқатади, ўсимликларни заҳарлаб куритади. Одамларда касаллик тарқатишда вабо, чечак, куйдирги микроблари, ҳайвонларда эса манқа мелиодоз касаллигини тарқатувчи микроблар ва уларнинг заҳарли моддалари қўлланилади. Бу микроблар қуёш нурларига, кимёвий моддалар таъсирига чидамли бўлиб, одамлар ва ҳайвонлар орасида қисқа вақт ичида касаллик тарқатади. Тезда қарши чора кўрилмаса, эпидемия бошланиб, аҳоли ва ҳайвонларни нобуд қилиши мумкин. Замонавий тиббиёт бактериологик қуроллар қўзғатадиган касалликларнинг олдини олишга қодир. Ҳар қандай юқумли касалликнинг хусусиятларини ўрганиб, уларга қарши дори-дармонлар тайёрланади. Организмда юқумли касалликларга қарши иммунитет ҳосил қилиш учун бутун аҳоли ичида, ҳарбий қисмларда ҳар йили эмлаш тадбирлари ўтказилади. Юқумли касалликларни даволаш учун антибиотиклар ҳам ишлатилади.

Германия 1-жаҳон уруши (1914-18)да рус, француз фронтларида ҳар хил касаллик микробларини тарқатган эди. Хабаровскдаги суд (1949)дан маълум бўлишича, Япония бактериологик қуролни Хитой ва Монголия халқлари орасида синаб кўрган. Америка ҳам Вьетнамдаги уруши (1966-68)да бактериологик қуролнинг айрим турларини (масалан, шолини қуритиш учун) ишлатган. Бактериологик қурол 1925 й. Женева протоколи ва 1972 й. БМТ Конвенцияси билан тақиқланган.

Загрузка...