Бактериостаз

Бактериостаз [бактериялар ва юн. stasis – тўхтаб қолиш] – ноқулай физик ва кимёвий омиллар таъсир этиши ёки ўсиш учун қулай шароит йўқлиги туфайли бактерияларнинг ўсиб ривожланишдан қисман ёки батамом тўхташи. Бактериостазда бактериялар заҳарли моддалар чиқармай қўяди, тиббиётда кимётерапевтик воситаларнинг қўлланилиши ана шунга боғлиқ. Турли бактериостатик моддалар ва физик омиллар (юқори осмотик босим, нур, паст ҳарорат ва бошқа(лар)) бактериостазга сабаб бўлади. Улар таъсири тўхтаган, бактериялар яна ўсиб, кўпайиб кетади, лекин бундай моддалар ва омиллар таъсири узоқ давом этганида бактериялар ҳалок бўлади.

Загрузка...