Балантидиум

Балантидиум [Balantidium] – тенг кирикли инфузориялар туркумининг авлоди. Танаси овал, ловиясимон, юмалоқ шаклда, сиртдан майда, бир хил узунликдаги киприлар билан қопланган. Киприклари ҳаракатланиш ва озиғини ҳайдаш вазифасини бажаради. Танасининг ўз. 40-150 мкм, эни 20-70 мкм, 30 дан ортиқ тури бор. Бир қанча умуртқасизлар ва кўпчилик умуртқалилар (каламуш, чўчқа, одамсимон маймунлар) ҳамда одамнинг йўғон ичагида паразитлик қилади. Чўчқа ва одамларнинг йўғон ичагида паразитлик қиладиган В. coli ичак тўқималарини емириб, эритроцитлар билан озиқланади, ичакни яллиғлантириб, хавфли – қонли ичбуруғ касаллигини пайдо қилади. Балантидиум цисталари ҳайвонлар гўнги орқали ташқарига чиқарилади. Балантидиум билан зарарланган киши бу паразитни бошқаларга ҳам юқтириши мумкин. Чўчқалар ва чўчқабоқарлар орасида, айниқса, кўп учрайди.

[addtoany]