Бальнеотехника [бальнео… ва техника] – санитария техникасининг бир бўлими; минерал сувларни тугаб қолиши ҳамда ифлосланишидан сақлаш учун бальнеология маълумотларига асосланиб, зарур шароит туғдириш ва улардан даволаш-профилактика мақсадида самарали фойдаланиш усулларини ишлаб чиқади. Шифобахш балчиқни манбаидан шифохоналари келтириш ва табиий хоссаларига путур етказмасдан иситиб бериш ва ишлатиш хам бальнеотехниканинг вазифасидир.
[addtoany]