Бальзамлаш

Бальзамлаш, мумиёлаш – мурда ёки унинг айрим аъзолари ва тўкималарини чритмайдиган қилиб узоқ сақлаш усули. Бунинг учун жасадга чиритувчи микробларни ўлдирадиган махсус антисептик моддалар шимдирлади. Одатда, тиббиёт ўқув юрти талабаларига кўрсатиш, илмий текшириш олиб бориш, мурдани узоқ масофага етказиб бериш зарурияти туғилганда, шунингдек, машҳур кишилар жасади бальзаланади. Бальзамлаш қадимдан маълум, дастлаб Мисрда қўлланилган; улар бальзамлаш воситаларига хушбўй модда – бальзам ҳам қўшиб ишлаганлар (бальзамлаш номи шундан олинган). Илгари мурданинг боши, кўкрак, қорин бўшлиқларини турли туз эритмапари билан тўлдирганлар. 16-17-а. парда Европада ҳар хил кимёвий моддалар аралашган эритмалар кенг қўлланилган. Бальзамлаш учун кўпроқ формалин (формальдегиднинг 40 % ли эритмаси), этил спирти, сирка кислота ва бошқа(лар) қўлланилади. Томирга формалин юбориб, мурда ёки аъзо ана шу эритмага солиб қўйилса, узоқ туради (формалин тўқималарни мустаҳкам тутиб, бактерияларнинг ривожланишига йўл қўймайди). Суд тиббиётида бальзамлаш учун, кўпинча, баробар миқдордаги спирт ва формалин эритмаси ишлатилади.

[addtoany]