Бангилик

Бангилик – 1) тор маънода – гиёҳвандликнинг бир тури; нашани тамакига аралаштириб чекиш, шунингдек, истеъмол қилиш. Наша кишини маст, кайфини чоғ қилади, вужудини бўшаштиради, уни мунтазам истеъмол қилганда ўткир ёки сурункали заҳарланиш аломатлари кузатилади. Ўткир заҳарланганда киши жазавага тушиб, бесабаб кулади, баъзан Излайди. Сурункалисида бангининг хулқи ўзгариб, феъл-атвори айнайди, жаҳлдор бўлиб қолади, васвасага тушади, ақлий қобилияти сусаяди. Банги наркотик моддадан маҳрум бўлса, хумор (абстинент) синдром деб аталувчи касаллик ҳолати рўй беради. Бангиликда ички аъзолар зарарланади, асабий – руҳий ўзгаришлар пайдо бўлади, инсоний фазилатлар барҳам топади. Бангиликни даволаш учун уларга наша бермай, маълум муддат (3-7 кун) ажратиб қўйилади, шу вақт ичида хуморлик ўтиб кетади. Кейин организмни мустаҳкамлаш чоралари (дори-дармон билан) кўрилади, руҳий ва меҳнат билан даволаш буюрилади. Аҳоли ўртасида бангиликнинг зарарини тушунтириш унинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга; 2) кенг маънода – гиёҳвандлик, яъни кайф берувчи моддаларни узоқ истеъмол қилиш, уларга ружу қилиш, ҳирс қўйиш.

Загрузка...