Баротравма [баро… ва травма] – ҳаво босимининг кескин ўзгариши натижасида ўзида ҳаво сақлайдиган аъзолар (ноғора парда, ўрта қулоқ, буруннинг ёндош бўшлиқлари, ўпка)нинг шикастланиши. Тўсатдан бурун ва ҳалқумдан қон келиши бунга мисол бўла олади. Атмосфера босими аста-секин ошиб борса, қулоқ пардасига ҳеч қандай таъсир этмайди, чунки бундай ҳолларда босим қулоқ пардасининг иккала томонида (ташқи эшитув йўли билан ўрта қулоқ бўшлиғи) Евстахий найи орқали баравар тақсимланади. Босим кескин ўзгарганда, масалан, самолёт тез кўтарилганида ёки тушганида, босимни бараварлаш учун ютиш ҳаракатини бажариш тавсия этилади (бунинг учун самолётда йўловчиларга конфет берилади). Эшитув аъзоси босимни бараварлашга улгура олмаса, қулоқ пардаси таранглашиб, эшитув суякчлари орқали босим ички қулоққа таъсир этади. Баротравмада дастлаб қулоқ оғрийди, кейин одам яхши эшитмайди, қулоғи шанғиллайди, баъзан боши айланади. Босим анча ўзгарганда қулоқ пардаси ёрилиши мумкин. Баротравма учувчилар, парашютчлар, ғаввослар ва бошқа(лар)да учрайди. Баротравманинг олдини олиш учун одамлар барокамерада машқ қидирилади: шовқинни камайтирадиган мослмалардан фойдаланилади (қулоқ беркитилади ёки ичига пахта тақалади); босим ўзгаришини кўтара олмайдиган кишилар учувчилик, сув остида сузиш ва ишлашдан озод қилинади.
Давоси: бемор тинч қўйилади, тинчлатирувчи дорилар ва физиотерапия буюрилади.
[addtoany]