Бахтсиз ҳодиса

Бахтсиз ҳодиса – турли табиий офат, авария ва бошқа(лар) кўнгилсиз ҳодисалар оқибатида баданга шикаст етиш, майиб бўлиш ёки ўлиш ҳоллари. УзР конунларида корхоналар, қурилиш, транспорт, конлар ва бошқа(лар) жойларда хавфсизлик қоидалари бузилишига йўл қўйиб, бахтсиз ҳодиса ларга сабабчи бўлган шахсларга нисбатан тегишли жазо чоралари белгиланган. Жумладан, радиоактив материаллар ва ядро қурилмалардан фойдаланиш қоидаларини бузиш, шу материалларни қонунга хилоф тарзда ишлатиш, тадқиқот ишларини бажаришда, тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишларида хавфсизлик, меҳнатни муҳофаза этиш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш ҳоллари, транспорт ҳаракати ва воситаларидан фойдаланиш хавфсизлигига зид равишда жиноятлар содир этилгани учун УзР ЖКда тегишли жазо чоралари кўзда тутилган.

[addtoany]