Базалиома

Базалиома – тери ўсмаларнинг бир хили, тери карциномаси; тери безлари эпителиал ҳужайраларидан пайдо бўлади. Юзда, баъзан Қўл-оёқ ёки бошқа жойда вужудга келиб, тридан сал кўтарилиб туради; аста-секин катталашиб ярага айланади, қилишади ва яра усти пўст билан қопланади. Ўрта ёшдаги ва кекса кишиларда кўпроқ учрайди. Базалиоманинг хавфли тури регионар лимфа тугунларига, кейинчалик ички аъзоларга метастаз бериши билан фарқланади. Рентгенотерапия, электрокоагуляция ва жарроҳлик усули билан даволанади.

[addtoany]