- /
- /
- /
Белл мажанди қонуни
Белл мажанди қонуни – ҳайвон ва оламдаги ҳаракатлантирувчи ва сезувчи нерв толаларининг орқа мия илдизларида таксимланиш қонуни. Буни Шотланд олими Ч. Беллнинг 1811 й. да эълон қилган маълумотига асосланиб, 1822 й. да француз физиологи Ф. Мажанди аниқлаган. Бу қонунга кўра, марказга интилувчи (сезувчи) нерв толалари орқа мияга орқа илдизлар таркибида киради, марказдан қочувчи (ҳаракатлантирувчи) нерв толалари эса орқа миядан олдинги илдизлар таркибида чиқади.