Бета-терапия – бета-зарралардан даво мақсадида фойдаланиш, нур билан даволаш усулларидан бири; касалланган аъзога юборилган радиоактив изотопнинг бета нурланиш таъсирига асосланади. Бета-терапия т. нинг аппликацион (тери ва шиллиқ қаватлар, кўз оқи ва мугуз қаватининг яллиғланиш касалликлари, юза жойлашган хавфли ва хавфсиз ўсмаларда), бўшлиқ орасига (плевра ва қорин соҳасидаги ўсмалар, шунингдек, меъда, йўғон ҳамда ингичка ичак, тухумдон ва бошқа(лар) соҳадаги операция асоратларининг олдини олишда), тўқималар орасига (хавфли меланомалар ҳамда лимфа безларининг операция қилиб бўлмайдиган метастазлари, рак кайталаниши ва бошқа(лар) онкологик касалликларда) ўтказиладиган хиллари бор. Радиоактив изотоп ичга ҳам қўлланилади, бунда у айрим аъзолар (масалан, қалқонсимон без, талоқ, кўмик ва бошқа(лар)) ва тўқималар орқали қонга сўралади; тиреотокскоз, қалқонсимон без раки ва метастазлари, айрим қон касалликларини даволашда унинг ана шу хусусиятига асосланилади.
[addtoany]