Бичилиш – баданнинг табиий бурмалардаги терининг ишқаланиб қизариши. Асосан, думба бурмалари, чов, оёқ бармоқларининг ораси, қўлтиқ ости, аёлларда сут безларининг ости билинади. Кўп терлаш ва кўп ёғ чиқиб туриши, оқчил келиши, сийдик тута олмаслик бичилишга сабаб бўлади. Бичилиш йилнинг иссиқ пайтларда кўпроқ кузатилади. Бу касаллик чақалоқларда, семиз кишиларда, қанд касаллиги билан оғриганларда кўп учрайди. Бичилган жой яллиғланиб қилишади, қизариб, пилчиллаб туради, тери бурмалари остида ёриқлар пайдо бўлади. Баъзан, йирингли ёки замбуруғни касалликлар қўшилиши мумкин. Бичилишнинг олдини олиш учун терини тоза тутиш, озодалик қоидаларига риоя этиш, чаклоқларни тўғри парвариш қилиш, кўп терлага қарши чоралар кўриш лозим. Чақалоқлар чўмилтирилганидан ва семиз кишилар ювиганидан кейин тери бурмаларига қиздирилган ўсимлик мойи суртиш ёки упа (талк) сепиб қўйиш керак.
[addtoany]