Бифуркация

Бифуркация [лот. bifurcus иккига бўлиниш] – баъзи аъзолар ёки қон томирларининг айри сингари иккига бўлиниши. Масалан, аортнинг ўнг ва чап умумий ёнбош артериясига бўлиниши — аорта бифуркацияси, кекирдакнинг иккита бронхга бўлиниши – кекирдак бифуркацияси, уйқу артериясининг ички ва ташқи уйқу артериясига ажралган жойи ва ҳ. к.