Билак – қўлнинг тирсакдан панжагача қисми. Юқоридан елка суягининг пастки қисми ёки тирсак бўғими, пастдан билак панжа бўғми билан чегараланган. Билак иккита суяк (тирсак ва билакдай иборат бўлиб, бўғимлар орқали ўзаро бириккан. Бу суяклар орқа, олд ва икки ён томондан тирсак, билак-кафт ва бармоқ бўғимларини букувчи ҳамда ёзувчи мушаклар билан ўралган. Юзарок мушаклар елка суягидан, чуқур мушаклар эса билак даги икки суякнинг ва улар орасидаги парданинг олдинги ҳамда орқа томонидан бошланади. Тирсак суягининг пастки уни ва бошқа(лар) суягининг юқори учи юмалоқ бўлганлиги учун уларнинг иккала учида буралучи иккита бўғим ҳосил бўлади. Шу туфайли билак ичкари ва ташқари томонга бурилади. Билакда қон Томирлар, сезувчи ҳамда ҳаракатлантирувчи нервлар бор.
[addtoany]