Биливердин [лот. bilis ўт (сафро) ва франц. vert (ved) – яшил] – ўт (сафро) пигменларидан бири; яшил кристалл модда, умуртқали ҳайвонлар жигари, талоғи ва кўмигининг макрофагларида гемоглобин парчаланишидан вердоглобин ҳосил бўлади, бу модда парчаланганда эса глобин, темир ва бошқа(лар) ажралиб чиқади. Биливердин қайтарилганда билирубин ҳосил бўлади. Умуртқасиз ҳайвонлар (чувалчанглар, қисқибакасимонлар, ҳашаротлар)да ҳам биливердин топилган.
[addtoany]