Бинаурал эффект

Бинаурал эффект [би… ва лот. Auris – қулоқ] – товуш қабул қилиш аъзоси (қулоқ) орқали одам ёки ҳайвонларнинг товуш чиққан томонни аниқлай олиш қобилияти. Товуш манбага яқин томондаги кулокка тезроқ эшитилди, шунинг учун товуш тўлкинининг босими ҳар икки қулоқ каналида фаза ва амплитуда жиҳатдан фарқ қилади. Бу фарқ юксак частотали товуш учун катта бўлади. Узун тўлқин (паст частотали) бошни айланиб ўта олгани учун паст частотада иккала қулоқка эшитилган товуш амплитудаларининг фарқи кичик бўлади. Амплитудалар фарқи 1 дб дан ортиқ бўлса, товуш манбаи катта амплитуда томонда бўлади. Бинаурал эффектдан радиотехника ва кинотехникада фойдаланилади. Товуш қабул килгичлар орасидаги масофани ўзгартириб, бинаурал эффектни кучайтириш мумкин; масалан, товуш пеленгаторларининг иши шунга асосланган.

[addtoany]