Биоген элементлар

Биоген элементлар – организмлар таркибида доим бўладиган ва уларнинг ҳаёт фаолиятида муҳим роль ўйнайдиган кимёвий элементлар. Уларга, аввало, кислород, карбон, водород, кальций, азот, калий, фосфор, магний, олтингугурт, хлор, натрий, темир киради. Аналитик кимё ва спектрал анализ муваффақиятлари туфайли организмлар таркибида жуда оз миқдорда бўладиган элементлар (микролементлар) топилмоқда ва уларнинг биологик роли аниқланмоқда. Табиий шароитда организмларнинг ҳужайра ва тўқималарида мавжуд бўлган барча кимёвий элементлар муайян физиологик роль ўйнайди. Организмлар таркибидаги элементларнинг миқдори шу организмлар турининг хусусиятларига, муҳит, овқат таркибига (жумладан, ўсимликлар учун – тупроқдги тузлар концентрациясига ва эрувчанлигига), организмнинг экологик хусусиятлари ва бошқа(лар)га боғлиқ.

Биоген элементлардан бирортаси организмда етарли миқдорда бўлмаса, касаллик рўй беради (биогеокмёвий эндемиялар), масалан, сувда ва овқатда йод етишмаса, одам буқоқ бўлади ёки бор етишмаганда қанд лавлаги қора доғли бўлиб қолади.

Загрузка...