Биқин

Биқин – гавданинг бир қисми; қорин бўшлиғининг ён девори, сербар мушаклар (ташқи ва ички қийшиқ мушаклар, кўндаланг мушак), қорин парда ташқаридан тери ва тери ости ёғ қатламлари ва уларнинг бағрида тарқалган қон томирлари ва нервлардан иборат. Биқин юқоридан пастки қовурға равоқлари, пастдан ёнбош суягининг устки қирраси, орқа томондан – 11 қовурғанинг уйидан ёнбош сугига ўтказилган тик чизиқ (белнинг ташқи чегараси) ва олд томондан қорин тўғри мушагнинг ташқи қирраси билан чегараланган. Биқин орқа томондан белга, олд томондан қорин бўшлиғининг олдинги деворига уланиб кетади. Биқин ички юзасининг бел томонида (қорин бўшлиғида) буйрак, буйрак усти бези, сийдик йўллари, қон томирлари ва ичакнинг бир қисми бор.