Биринчи сигнал системаси

Биринчи сигнал системаси – ташқи ва ички муҳит таъсиротлари (ёруғлик, товуш ва ҳ. к.) одам ҳамда ҳайвонларнинг рецепторларга таъсир этганда, бош мия катта ярим шарлари пўстлогида ҳосил бўладиган нерв жараёнлари мажмуи. Биринчи сигнал системаси вокеликни сезги ва туйғулар шаклида бевосита акс эттирадиган асосдир. Ҳайвонлар кўрув, эшитув ва бошқа(лар) рецепторларга таъсир қиладиган таъсиротлар туфайлигина воқеликни сезиб туради. Одамда бевосита таъсиротларни идрок этадиган биринчи сигнал системаси ва нутқий идрок этадиган иккинчи сигнал системаси бор; бу иккала сигнал системаси сифат жиҳатидан турлича бўлса-да, бир-бири билан чамбарчас боғланган, бир бутун ҳолда (олий нерв фаолияти қонуниятлари асосида) ишлайди.

[addtoany]