Битов – организмдаги табиий тешик, най (масалан, аёл жинсий йўлларининг туғма йўқлиги (ривожланиш нуқсони) ёки битиб қолиши. Кўпинча, туғма бўлади. Қиз бола ёшлигида юқумли касаллик (скарлатина, дифтерия, қизамиқ ва бошқалар) билан оғриши оқибатида ҳам юзага келади. Жинсий йўлларнинг яллиғланиб чадикланиши, баъзан таносил аъзоларининг яраланиши битовга сабаб бўлади. Бу касаллик, кўпинча, қиз бола балоғатга етиб ҳайз кўрмай қолгандагина билинади. Битовда ҳайз қони дастлаб қинга, кейин бачадон ва найларига, ниҳоят, қорин бўшлигига ўтиб, қорин пасти оғрийди. Битовнинг олдини олиш учун қиз болани ёшлигидаёқ мутахассис врач (гинеколог) кўригидан ўтказиб туриш лозим.
[addtoany]