Блефароспазм

Блефароспазм [юн. blepharon – қовоқ ва spasmos – спазм] – кўз айлана мушакларининг спастик қисқариши. Блефароспазм кўз мугуз пардасининг ўткир яллиғланиш касалликларида, кўз соққаси шикастланганда, оғиз ва бурун бўшлиғи касалликларида, аллергия, менингит, истерия ва травматик неврозларда рўй беради. Блефароспазм уч шохли нерв учларининг қўзғалишидан келиб чиқади. Бемор кўзини, айниқса, ёруғда оча олмайди. Блефароспазм узоқ чўзилганда қовоқ шишиб, қалинлашади.

Давоси: блефароспазмга сабаб бўлган касаллик бартараф қилинади.

Загрузка...