Блокада [инг. blockade – қамал, қуршамоқ] – 1) (тиббий) – бирор аъзо ёки тизимнинг фаолиятини вақтинча тўхтатиш, масалан, юрак блокадаси – Юракнинг импульс ўтказувчи системаси бўйлаб импульс ўтишини тўхтатиш; нвокаинли блокада – новокаин пуркаб қилинадиган муолажа, бунда новокаин нерв ҳужайраларига яллиғланиш ва аллергияга қарши таъсир кўрсатади; 2) (ҳарбий) – ҳарбий ҳаракатни амалга оширишнинг душман объектини ажратиб, яккалаб, ташқи алоқаларини издан чиқаришга қаратилган алоҳида шакли; 3) (сиёсий) – бирор давлатни муайян талабни бажаришга мажбур этиш мақсадида унинг ташқи алоқаларга путур етказишга қаратилган сиёсий тадбирлар тизим; 4) (иқтисодий) – бирор давлатнинг хўжалик тараққиётини издан чиқариш мақсадида уни иқтисодий жиҳатдан яккалаб қўйиш.
[addtoany]