- /
- /
- /
Болдир
Болдир – тизза билан оёқ панжаси ўртасидаги қисм. Юқоридан тақим ўртасидан ўтган горизонтал чизиқ билан, пастдан болдир-оёқ кафти бўгими билан чегараланган. Болдир скелети катта ва кичик болдир суякларидан иборат. Суяклар ораси очиқ бўлиб, уни қалин парда тўлдириб туради. Суяклар ва парданинг олд томонида учта, ташқи томонида иккита ва орқа томонида саккизта мушак устма-уст жойлашган. Улар тизза бўғимини букади, панжа ва бамокларни букади ва ёзади, панжани ички ва ён томонга кўтаради. Болдирнинг ички томонида мушак бўлмайди. Орқадаги энг устки камбалсимон мушак Б. га маълум шакл бериб туради. У уч жойдан, яъни сон суягининг икки чега ва болдир суягининг орқа юзасидан бошланганлиги учун «уч бошли мушак» деб ҳам юритилади. Бу мушакнинг йўғон, пишиқ, кучли пайи (Ахилп пайи) товон суягига ёпишади ва оёқни эркин кўтариб юришга имкон беради. Болдир терсига сезувчи, мушакларни ҳаракатлантирувчи нервлар ҳамда қон Томирлар келади. Болдир оёқнинг бошқа қисмлари билан бирга гавдани кўтариб тришда, юришда қатнашади.