Бормашина

Бормашина – тишни даволаш ва сунъий тиш қўйишда тишни силлиқлаш ва тозалаш учун мўлжалланган кесувчи асбоб (бор)ни айлантирувчи тиббий аппарат. Оёқда, электр мотор ва турбина ёрдамида ишлатиладиган хиллари бор. Электр бормашинада борнинг айланиш частотаси 30 минг айл/мин; турбинали бормашинада эса 350 минг айл/мин. Турбинали бормашинада компрессор ёрдамида қисилган ҳаво 0,250,35 МН/м2 (2,3,5 кгк/см2) босим остида юборилади. Ундан заргарлик ва бошқа(лар) баъзи соҳаларда ҳам фойдаланилади.

Загрузка...