Босинқираш

Босинқираш, уйқусираш – уйкунинг бузилиш хилларидан бири. Бунда киши ҳадганда ухлай олмайди, ухлаганида ҳам ҳар хил қўрқинчли тушлар кўради. Уйқусида ғулдраб, тушуниб бўлмайдиган, мазмунсиз гаплар айтади, ғалати товушлар чиқаради. Руҳий ёки жисмоний жиҳатдан қаттиқ чарчаган кишилар, шунингдек, ички касалликлар билан оғриган баъзи беморлар ўқгин-ўқтин босинқирайди. Айрим ҳолларда босинқираш баъзи руҳий касалликларнинг илк белгиси бўлиши ҳам мумкин. Босинқираш одати бор кишилар, албатта, шифокорга учрашиб, тегишли маслаҳат олишлари, босинқираш сабабини аниқлаб, даволатишлари лозим. Босинқирайдиган кишилар ётишдан олдин кофе, аччиқ чой ичиш, шунингдек, ҳаяжонлантирадиган китоб ўқиш ёки фильм кўришга одатланмасликлари керак. Босинқирашнинг олдини олишда энг муҳим восита уйқу олдидан очиқ ҳавода сайр қилишдир.

[addtoany]