Бойлам

Бойлам, бойламлар – суякларни бир-бирига бириктириб ёки ички аъзолар (жигар, талоқ, бачадонни ушлаб турадиган пишиқ бириктирувчи тўқимадан иборат тузилма. Бойлам бўғимларда яхши ривожланган бўлиб, турли ҳаракатлар қилишга имкон беради. Улар бкилувчан, чўзилувчан, тарангланувчан бўлади. Улар жойлашган ўрни ва бажарадиган вазифасига кўра тасмасимон, юмалоқ, пластинкасимон ва пардасимон бўлиши мумкин. Бойламлар ғалтаксмон бўғимларда пишиқроқ бўлиб, суякларнинг фақат букилиш ва ёзилишига имкон беради, шарсимон бўғимларни эса бўғим юзасидан чиқмаслигини таъминлайди. Болаларда Б. ниҳоятда эластик; ёш улғайган сари уларнинг бу хоссаси камайиб боради, баъзан Б. га оҳак йиғилиши ва ҳатто қотиб қолиши мумкин. Бойламнинг чўзилиши ёки узилиши каби шикастланишлар учраб туради, бунда зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш зарур; шифокор келгунча шикастланган жойни қаттиқ қилиб бинтлаш ва қимирлатмаслик лозим.

[addtoany]