Бронхоскопия

Бронхоскопия [бронх ва юн. Skopeo – кўраман, текшираман] – ҳиқилдоқ (трахея) ва бронхларнинг ички юзасини махсус асбоб – бронхоскоп ёрдамида бевосита кўриб текшириш усули. Бу асбоб бир учида оптик ва ёритгич тизими бўлган металл найчадан иборат. Муолажа қилинганда найча оғиздан томоқ орқали (юқори бронхоскопия) ёки ҳиқилдокни кесиб бронхларга киргизилади (қуйи бронхоскопия) Ҳозир Япониянинг «Олимпус» («Olympus») ҳамда Германиянинг «Фужинон» (Fujinon), «Карл-Шторц» («Karl-Ztorz») фималарида ишлаб чиқарилган бронхоскоплар мавжуд. Улар объектни суратга олиш, унга дори моддалари юбориш ҳамда бронх йўлидан ёт жисмларни, шунингдек, ундаги ўсмаларни олиш, куйдириш мосламаларига эга. Уларнинг энг замонавийси электрон видеоэндоскоп ва сканнер билан бирга эндоскопия қиладиган аппратдир; бу аппаратлар билан Б. қилинганда телэкранда рангли тасвир ҳосил бўлиб, атрофдаги тўқималарни ультратовуш текширув маълумотлари хам экранда кўринади. Бронхоскопия касалликни аниқлаш ҳамда даволаш мақсадида қўлланилади. Б қилишдан олдин беморнинг умумий аҳволи, касаллик ҳолати обдан текширилади. Шу боис даво Б. си бир неча босқичда олиб борилади. Бронхоскопия зарурияти туғилганда шифокор рухсати билан қилинади.

Загрузка...