Бубон

Бубон [юн. bubon – чов, човдаги ўсма] – тери остидаги лимфа тугунларининг яллигланиши («без келиши»). Кўпроқ чов ва бўйин соҳасида учрайди. Бубон айрим таносил (масалан, захм) ва бошқа(лар) баъзи юқумли касалликлар (сил, ўлат) билан бирга кечади ёки уларнинг асорати сифатида вужудга келади. Бубон турли катталикда бўлиб, оғриқли (юмшоқ шанкрда) ёки оғриқсиз (захда) ўтади. Бубон йиринг бойлаб ёрилади ва чандиқ ҳосил қилиб битади. Дастлаб бубонга сабаб бўлган асосий касаллик даволанади, улар ёрдам бермаса, жарроҳлик усули қўлланилади.

[addtoany]