Буриштирувчи дорилар

Буриштирувчи дорилар – яллиғланган жойдаги оғриқни камайтирувчи дорилар. Шу боис буриштирувчи дорилар яллиғланишга қарши ишлатиладиган дорилар билан бирга қўлланилади. Буриштирувчи дорилар яллиғланган ёки куйган жойга қўйилганда тўқималарнинг юза қатламида омилларни қисман ивитиб, ичкаридаги тўқималарни турли тасиротлардан сақлайдиган оқсил парда ҳосил қилади. Кўпгина ўсимликлар (эман пўстлоғи, сариқчой ўсимлиги, маврак барги, мойчечак гули, шумурт ва черника меваси ва бошқа(лар))дан олинадиган ошловчи моддалар, шунингдек, баъзи бир анорганик моддалар – висмут, қўрғошин, алюминий бирикмалари буриштирувчи хусусиятга эга. Бу моддалардан тайёрланган дорилар чайиш (масалан, бурун-ҳалқум яллиғланганда), куйган, жароҳатланган, ёрилган жойларга қўйиш ва меъда-ичак йўли касаллигида ичиш учун ишлатилади.

Загрузка...