Бурсит

Бурсит [юн. bursa – халтача] – бўғим шиллиқ халтачасининг (бўғим атрофидаги ва айрим суяк бўртмалари устидаги) яллиғланиши. Ҳ-ратнинг кўтарилиши ва халтачада суюқлик (экссудат) тўпланиши билан кечади. Касалликнинг кечишига кўра ўткир, ўртача ўткир, сурункали ва кайталайдиган, шунингдек, специфик (захм, сил, ревматизм, бруцеллёз ва ҳ. к.) ҳамда носпецифик хиллари тафовут қилинади. Ўткир бурситга ҳар хил шикастланишлар (лат ёйиш, шилниш, чакаланиш), баъзан ўткир ёки сурункали инфекциялар (томоқ оғриғи, тумов), диатез сабаб бўлади. Сурункали бурсит касбга оид бўлиб, кўпроқ иш жараёнида тизза ва тирсак бўғимига зўр келадиган кишиларда кузатилади.

Бемор бўғими маҳкам боғлаб тинч қўйилади, иссиқ қилинади, физиотерапевтик муолажалар (ультратовуш, УВЧ) буюрилади. Зарурият бўлганида жарроҳлик усули қўлланилади.

[addtoany]