Бухоро тиббиёт институти, Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро тиббиёт институти – Бухоро ш. даги олий малакали мутахассис врачлар тайёрлайдиган олий ўқув юрти. 1990 й. ташкил этилган. Даволаш, стоматология ва олий маълумотли ҳамширалар тайёрлаш ф-тлари бор, 39 кафедра, лицей, докторантура, клиник ординатура, марказий илмий текшириш ва клиник лаб., 1 ин-т музейи ва 2 ўқув музейи, тест маркази, кутубхона (65 мингдан ортиқ асарга эга), ўқув зали, виврий мавжуд. Ин-тда 231 ўқитувчи (жумладан, 17 фан д-ри ва проф., 86 фан номзоди ва доцент) хизмат қилади; 1500 талаба таълим олади (2015). Бухоро тиббиёт институти ўзининг даволаш клиникасига эга. Бухоро ш. касалхонаси, вилоят стоматология поликлиникаси, умуман, Бухородаги барча даволаш-профилактика муассасалари ин-тнинг клиник базаси ҳисобланади. Бухоро вилоят касалхонаси ин-т клиникасига айлантирилган. Ин-т қошида стоматология ўкув-даволаш илмий маркази ташкил қилинган (1997). Ин-т дарслик, илмий тўплам ва методик қўлланмалар нашр этади. Ин-т МДҲ республикалари ва Австрия, Нидерландия, Япония, Франция, АҚШ, Англия, Эстония ва бошқа(лар) давлатлар билан яқин алоқалар ўрнатган.
[addtoany]