Бюллетень

Бюллетень [франц. bulletin – кичик ёрлиқ, эълон] – 1) ишчи ёки хизматчи меҳнатга вақтинча яроқсиз бўлганда тиббиёт муассасалари томонидан бериладиган касаллик ҳақидаги ҳужжат; 2) расмий ҳужжат, қарор, кўрсатмалар ва ш. к. тўплами; 3) кенг жамоатчилик учун муҳим бўлган воқеа, ҳодиса ҳақидаги эълон (масалан, уруш ҳаракатлари, йирик давлат арбобининг сиҳат-саломатлиги тўғрисида ва ҳ. к.); 4) муайян бир масалага оид нашрларнинг номи (масалан, ЎзР олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги «Бюллетень»лари ва бошқа(лар)); 5) маълум шаклдаги сайлов варакаси, унда депутатликка номзоди қўйилган шахснинг исм-фамилияси, туғилган йили ва бошқа(лар) баъзи асосий маълумотлар кўрсатилади.

Загрузка...