Чилла

Чилла [форс.-тож. – қирқ] – турмушдаги баъзи ҳодиса-ҳолатларнинг энг оғир, хатарли ёки маъсулиятли даврини англатувчи тушунча. Чилла, одатда, 40 кун ҳисобланади. Ўзбекистон ҳудудида ёз Ч. си ёки ёзги Ч. 25 июндан 5 августгача, қиш Ч. си ёки қишки Ч. 25 декабрдан 5 февралгача давом этади. Чилла она ва чақалоги ҳаётининг туғруқдан кейинги (қ. Чилла даври), келин-куёв турмушининг никохдан кейинги 40 кунлик даврларига ва бошқа(лар)га нисбатан ҳам қўлланилади (20 кунлик давр кичик Ч. деб юритилади).

[addtoany]