Чиниқтириш

Чиниқтириш – организмнинг ташқи муҳитнинг ноқулай шароитларига чидамллигини ошириш, шартли рефлекс омилларини кучайтириш учун бажариладиган муолажалар мажмуи (қ. Организмни чиниқтириш). «ЧИНОБОД»САНАТОРИЙСИ – овқат ҳазм қилиш аъзолари (меъда, ичак, жигар ва ўт пуфги) касалликларини даволашга ихтисослашган тиббий соғломлаштириш маскани. Тошкентнинг Юнусобод туманида жойлашган. Санаторий ҳудуди 1938 й. да пахта тозалаш з-длари ишчиларининг дам олиш зонаси бўлган, 1941 й. эвакуация қилинган госпиталь жойлаштирилган, 1946 й. санаторийга (75 ўринли) айлантирилган. «Ч.» с. нинг ҳоз. майл. 19 га, атрофи мевали ва манзарали дарахтлар билан кўкалазорлаштирилган. 1963 й. санаторий ҳудудида 1554 м чуқурликдан бурғи кудуғи орқали Тошкент минерал суви чиқарилган. Санаторий 370 ўринли, унда даволаш ва диагностика бўлимлари, жумладан, шифобахш минерал сув, балчиқ, озокерит ва электр билан даволаш бўлимлари, бадан тарбия зали, аэросолярий, ингаляторий, рентген, ректоромоноскопия, стоматология хналари, биокимё, бактериология ва клиник лаб. лари бор. Минерал сувдан, асосан, ванналар учун, ичиш, ичакларни чайиш, тюбаж, душ, сув ости массажи қилишда фойдаланилади. «Ч.» с. меъда ва 12 бармоқ ичакни текширадиган замонавий тиббий текширув асбоблари билан жиҳозланган. 1997-98 й. дан санаторийнинг даволаш ихтисослиги кенгайтирилди: қандли диабет, гинекология, урология, андрология бўлимлари фаолият кўрсата бошлади. 1999 й. дан фоль акпунктура диагностикаси жорий этилди, бунда биологик фаол нуқталар (БФН) ва компьютер ёрдамида аниқ ташхис қўйилади.

Беморларга табиий минерал сувдан ташқари, дори-дармонлар, шифобахш гиёхдардан тайёрланган дамламалар, парҳез овқатлар ва бошқа(лар) берилади. Йилига 6000 киши даволанади (2015).

Санаторийда 370 ўринга мўлжалланган ётоқ корпуслари (бир ва икки ўринли), 2 та оилавий коттеж, клуб, кутубхона, спорт майдончалари бор. «Ч.» с. да бекаму кўст даволаниш, мароқли дам олиш учун барча қулайликлар ва оромбахш микроиқлим мавжуд.

2001 й. дан «Ч.» с. очиқ акциядорлик жамияти (ОАЖ)га айлантирилди.

Загрузка...