Санаторий

Санаторий [лот. sano – даволайман, соғатираман] – даволаш-профилактика муассасаси. Санаторий ларда табиий даволаш омиллари (иқлим, минерал сувлар, шифобахш балчиқ ва бошқа(лар)) билан бир қаторда даво бадан тарбияси қўлланилади, парҳез овқатлар берилади, даво ва дам олиш тартибига амал қилинади. Саноат корхоналарига яқин жойларда ишчи-хизматчилар учун санаторий-профилакторийлар ташкил қилинади (қ. Профилакторий). Санаторий-профилакторийлар корхона маъмурияти ва касаба уюшмалари назоратида бўлади. Ўзбекистон санаторий ларда иқлим, қуёш, бальнео-балчиқ билан даволаш, даволаш физкультураси ва терренкурдан кенг фойдаланилади. Санаторийлар курортларда ва иқлими, табиати, санитария-гигиена шарт-шароитлари қулай бўлган ерларда (маҳаллий санаторий) жойлашади. Буларга Шоҳимардон, Оқтош, Чорвок дам олиш зоналари киради (қ. Курорт).

Юртимиз аҳолисини ўзи яшаб турган одатдаги иқлим шароитларида соғломлаштириш учун ноёб табиий иқлим омилларига эга бўлган санаторийлар бор. Буларга «Октош», «Зомин», «Ксонсой», «Мироқи» санаторийлари киради. Шунингдек, республикада минерал сувларнинг барча турларини ўз ичига олган бой гидроминерал ресурслар мавжуд. «Чимён» санаторийсида «Мацета» сувига ўхшаш сульфидли (водород сульфидли) сув, «Чортоқ», «Ниҳол» санаторийсида йод ва бром миқдори юқори бўлган йод-бромли сув, «Чинобод», «Турон», «Бўстон», «Ботаника», «Ситораи Моҳи Хоса», «Косонсой» санаторий ларида Саки, Евпатория курортларининг сувидан қолишмайдиган кам минераллашган гидрокарбнат, натрий хлоридли сув, «Абу Али Ибн Сино» санаторийсида табиий радионли сув бор. Бу шифобахш сувлардан беморлар ичадилар, ванна (душ) қабул қиладилар ва даво мақсадларида фойдаланадилар. Бу С. лар Ҳоз. кун талабига жавоб берадиган замонавий даволаш-диагностика базасига эга. Санаторий ларда даволаш-диагностика мулажаларини олиб бориш учун малакали шифокорлар, тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган хоналар ва лаб. лар мавжуд. Ўзбекистонда катталар, болалар ва оилавий С. лар бор. Тиббий йўналишига қараб С. лар сил билан оғриган беморлар учун (бу С. ларга йўлланма бепул), қон айланиш аъзолари, овқат ҳазм қилиш аъзолари, нафас олиш аъзолари касалликлари, моддалар алмашинувининг бузилиши, асаб тизими ва таянч-ҳаракат аъзолари, эндокрин касалликларини даволашга мўлжалланган бўлади. Санаторийлар бир ва кўп профилли бўлиши мумкин. Республикамиздаги бир профилли С. ларга «Умид гулшани» (гинекологик ва гидрологик);

«Ситораи Моҳи Хоса» (буйрак тош), «Оқтош», «Зомин» (нафас олиш аъзолари) киради.

Санаторий-курортда даволаш самарадорлиги ва натижаларнинг барқарорлиги беморларни С. ва курортлари тўғри танлаб юборишга боғлиқ. Санаторийга беморлар даволаш-профилактика муассасаларида тиббий кўрикдан ўтказилиб, кейин юборилади. Шифокор беморга санатрий-курорт картасини тўлдириб беради. Санаторийга асосан касалликларнинг бошланғич даврида, шунингдек, стационарда даволашга эҳтиёжи бўлмаган сурункали касалликлар билан касалланган ҳамда турли касалликлар ва операцияларни бошидан кечирган беморларни тузалиш босқичида юборилади.

Болалар С. лари сурункали касалликлар ривожланишининг олдини олишда касал болаларни комплекс даволашнинг муҳим томонларидан ҳисобланади. Болаларни С. га шифокор кўрсатмасига мувофиқ юборилади. Ревматизм, сил, таянч-ҳаракат аъзолари фаолиятининг бузилиши, нафас аъзолари, овқат ҳазм қилиш аъзолари, буйрак, сийдик чиқариш йўллари ва моддалар алмашинувининг бузилиши касалликлари, психоневрологик касалликлар, тери касалликлари, остеомиелит, ревматоидли атрит билан оғриган болалар С. лари мавжуд. Итисослаштирилган болалар, «Она ва бола» С. лари бор. Барча болалар С. лрида тарбиявий-педагогик ишлар олиб борилади. Даволаш муддати узайтирилган С. да болалар мактаб дастури бўйича ўқийди.

Загрузка...