Дард тутиши

Дард тутиши – туғруқ бошланганидан далолат берадиган белги; кўзи ёрийдиган аёл қорин пастида ва бел соҳасида маълум вақт оралиғида қайта-қайта такрорланадиган ва тобора кучаядиган оғриқ сезади, бунда бачадон қискараётган бўлади. Дард тутиши дастлаб суст бўлиб, анча вақтдан кейин такрорланади, аёлни айтарли безовта қилмаслиги ҳам мумкин (ушоқ дард). Кейинроқ бориб бачадон қисқаришлри мунтазам такрорланиб туради; бир қисқариш билан иккинчи қисқариш ўртасидаги давр камаяди, ҳар 5-6 мин. да такрорланиб туради ва ҳар бир қисқариш узоқроқ (30-40 сек.) давом этади (чор дард). Дард тутганда бачадон бўйин очилади, бу ҳомиланинг туғилиши учун зарур шартлардан бири. Дард тутиши – ихтиёрдан ташқари бўлади, аёл уни қайтара олмайди.

[addtoany]