Дармон шўрва – халқ табобатида кам қувват одамлар, дармонсизланган беморларга парҳез буюриладиган суюқ овқат. Асосан, парранда – хўроз, жўжа, қирғовул, бедана ва бошқа(лар) илвасинлардан тайёрланади. Қозонга совуқ сув қўйиб, пат ва чавоклардан тозаланган парранда бутунлигича солинади, қайнаб чиққан, кўпиги олиниб, пиёз солинади, суст оловда милдиртиб қайнатилади. Шўрвага туз, зираворлар, ошкўклар, пиёз, тўгралган қизил сабзи, картошка, помидор, чучук қалампир ҳам солиш мумкин. Жўжа, бедана 1 соат, хўроз эса 2-2,5 соат давомида пиширилади.
[addtoany]