Дебиллик
Дебиллик [лот. debilis – заиф] – олигофрениянинг енгил шакли; руҳий жиҳатдан тузук ривожланмай қолиш. Бунда абстракт тафаккур суст, нутқ бир кадар ривожланган, бироқ сўз бойлиги кам бўлади. Дебилликда беморни ўқитиш, айрим енгил-елпи ишларни ўргатиш, ижтимоий ҳаётга мослаштириш мумкин.