Дегазация [де… ва газ] – заҳарланган жойлар, иншоотлар, ҳарбий техника, жанговар қуроллар, озиқ-овқат, ҳаво, сув ва бошқа(лар)ни зарарсизлантириш. Дегазация қилувчи моддалар сифатида хлорли оҳак, кальций гипохлорит, хлорамининг ҳар хил концентрациялари, ишқорли тулар қўлланилиши мумкин. Заҳарланган жой хлорли оҳак билан дегазация қилинади, айрим ҳолларда эса тупроқ ёки қорнинг заҳарланган қатлами олиб ташланади. Кийим-бошлар иссиқ қаво ёрдамида, жанговар техника ва ҳарбий қуроллар хлорамин ва ишқорли эритмаларни пуркаш йўли билан ёки ювувчи эритмалар (бензин, керосин, спирт)да дегазация қилинади. Хоналарни заҳарли моддалар буғи ва газлардан холи қилиш учун улар шамоллатилади. Дегазацияда махсус машина ва асбоблар, оддий сув сепиш машиналари, гредерлар, гидропультлар қўлланилиши мумкин.
[addtoany]