Дегельминтизация

Дегельминтизация [де… ва гельминлар] – гельминтларни барча ривожланиш фзаларида йўқотишга қаратилган даволаш-профилактика тадбирлари мажмуи. Гельминтлар юққан ўсимликлар ва ҳайвонлар, чорвачилик бинолари ва асбоб-анжомлари, далаларга ўғит сифатида солинадиган гўнг, яйловлар, подалар дам оладиган (ётқизиладиган) жойлар дегельминтизация қилинади. Бу жараён фармакологик антгельминтиклар ёрдамида (альбендазол, мебендазол, паперазин, фенбендазол ва бошқа(лар)) ҳамда физик (қўйларда цнуроз, одамларда эхинококк пуфакларини хирургик йўл билан олиб ташлаш), механик (қормолларда телязияларни кўздан ювиб чиқариш ва бошқа(лар)), биологик (бактериал препаратлар, эмлаш ва ҳ. к.) усуллар орқали амалга оширилади. Ҳар бир ҳайвонга алоҳида ёки бир гуруҳга маълум миқдорда антигельминт препаратлари сув ёки ем билан аралаштириб берилади. Ҳайвонларда даволаш (йилнинг ҳар қандай даврида гельминтозларнинг бирдан тарқалиши юз берганда), профилактик (режали равишда гельмитозлар клиник кўринишларининг олдини олиш учун йилнинг маълум даврида); диагностик (гельминтозларнинг бор-йўқлигини аниқлаш мақсадларида) дегельминтизация ўтказилади. Ҳайвонлар паваришида ишлатиладиган асбоб-анжомлар қайноқ сув, буғ, олов билан; яйлов ва ўтлоклар гельминтларнинг биол. сига қараб уларни даврий равишда ўзгартириб туриш йўли билан дегельминтизация қилинади. Гўнг биотермик усулда юқумсизлатирилади. Ўсимлик уруғи узоқ вақтгача юқум манбаи бўлиши мумкин, шу сабабли уларни дегельминтизация лашда турли кимёвий воситалар қўлланилади.

Загрузка...