Декомпенсация

Декомпенсация [де… ва лот. compensatio – бараварлаш] – касаллик туфайли рўй берган ўзгаришга организм мослашувнинг, яъни компенсациянинг бузилиши сабабли бирор аъзо ёки аъзолар тизими ёхуд бутун организм фаолиятининг издан чиқиши. Бирор касаллик ёки жараённинг авж олиши жисмоний зўриқиш ёки организмнинг ўта толиқиши, ҳароратнинг таъсири, турли шикастланишлар, шунингдек, асосий касалликка йўлдош касалликлар ва ҳ. к. туфайли рўй беради. Клиник амалиётда қон айланиши, юрак декомпенсацияси (юрак нуқсонларида шиш ва тўқималар гипоксияси) кўпроқ кузатилади (масалан, юрак клапанларининг нуқсонларида организм кўпроқ иш бажарганда кўриладиган юрак декомпенсация си).

[addtoany]