Денгиз касаллиги

Денгиз касаллиги – кема чайқалгада рўй берадиган касаллик ҳолати. Самолётда учганда, поезд ва автомобилда кетаётганда, лифтда тез тушганда, арғимчокда тез учганда ва бошқа(лар) ҳолларда ҳам денгиз касаллигига хос белгилар пайдо бўлади. Денгиз касаллигида беморнинг кўнгли айниб қсади, ранги ўлади, кўп терлайди, боши айланиб оғрийди, дармонсизланади, нафас олиши ва томир уриши сустлашади, ҳушдан кетиш, депрессия ҳолати кузатилади. Одатда, кема чайқалишдан тўхтагач, барча ҳолатлар тезда йўқолиб кетади. Кўпчилик кишилар транспорт воситасида ҳаракат йўналишига тескари ўтириб келганларида ҳам юқоридаги ҳолатлар кузатилиши мумкин.

Денгиз касаллигида ички қулоқнинг вестибуляр аппарати таъсирланади. Бу касалликнинг пайдо бўлиши ва авж олишида нерв тизимининг ҳолати ҳам маълум аҳамият касб этади, кўпроқ қизиққон кишилар ва неврастенияга мойил аёлларда кузатилади. Баъзи йўловчиларда кемага ўтириши билан касаллик белгилари рўй беради ёки аксинча кемада бирор кор-ҳол рўй бериши ҳақида огоҳлантирилганда ҳам касаллик белгилари йўқолиб, киши сергакланади. Кемада кетаётганда очиқ ҳаводан кўпроқ баҳраманд бўлиш, бирор нарса билан машғул бўлиш, нордон конфет ёки витамин шимиш денгиз касаллигининг олдини олишда яхши фойда беради. Чайқалишга чидамсиз бўлган кишилар кеманинг ўртароқ жойида (чунки бу жойда чайкалиш нисбатан кучсиз бўлади) бошни орқага эгилтириб ўтиришлари тавсия этилади. Касалликкага хос белгилар пайдо бўлиши билан нерв тизимини тинчлантирадиган дори – аэрон қабул қилиш керак.

[addtoany]