Knowledge Base

Дерматомиозит

Дерматомиозит [дермато… ва юн. myos – мушак] – кўпинча, мушак, тери ва нерв зарарланиши билан ўтадиган ва коллагеноз туркумига мансуб умумий касаллик; ўткир, ўртача ўткир ёки сурункали бўлади. Аксари сил, ич терлама, грипп каби юқумли касалликлардан кейин рўй беради. Ёшлар ва аёлларда кўпроқ учрайди. Дастлаб юз, кейинроқ оёқ-қўл ва баданда қизил, кўкимтир доғлар, тугунча, пуфакчалар пайдо бўлади, Улар анчагина жойни эгаллаши, ҳатто бутун баданга тарқалиши мумкин, Кейинчалик пуфакчалар сўрилиб, ўрнида қорамтир доғ қолади, тери юпқалашади {атрофи я). Оғиз, томоқ, кўз шиллиқ қавати, оёқ-қўл, қовурғалар ораси, умуртқалар атрофи, ҳатто кўз косаси мушаклари ҳам касалланади; бемор дармонсизланиб, тез чарчайдиган бўлиб қолади, баъзан, ҳарорати кўтарилади. Ушбу жараёнда плеврит, эндокардит каби касалликлар пайдо бўлади. Даво беморнинг умумий аҳволига қараб тайинланади (асосан, кортиокстероидлар буюрилади).

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan