Дерматозлар

Дерматозлар – тери ва унинг ҳосилалари (соч, тирноқ ва бошқа(лар)) касалликларининг умумий номи; алоҳида касаллик ёки бошқа бирор умумий касалликларнинг белгиси бўлиши мумкин. Ташқи (экзоген) ва ички (эндоген) дерматозлар фарқ қилинади. Ташқи дерматозларга атроф муҳитдаги физик (механик қитиқловчилар, нур, иссиқ ёки совуқ ва бошқа(лар)), кимёвий (и. ч. ва уй-рўзғорда қўлланиладиган кимёвий воситалар, дорилар, озиқ-овқатлар) ва биологик (Микроорганизмлар, ҳашаротлар ва бошқа(лар)) омиллар сабаб бўлади. Ички дерматозлар моддалар алмашинувининг бузилиши, ички касалликлар, хусусан, меъда-ичак касалликлари, тиш, муртак, ўт пуфаги ва бошқа(лар) аъзолардаги мавжуд инфекциялар туфайли пайдо бўлади. Кўпроқ касбга алоқадор ва аллергик дерматозлар кузатилади. Касалликнинг кечиши унинг этиологияси ва патогенезига боғлик.

[addtoany]