Девастация [лот. devastatio – кириш] – одам, ҳайвон ва ўсимликларда учрайдиган юқумли ва инвазион касалликларнинг қўзғтувчиларини (уларнинг ҳамма ривожланиш даврида) кириб ташлашга, йўқотишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар мажмуи. Девастация усулларига дегельминтизация, кимётерапия, бактериофагия, дезинфекция, дезинвазия ва бошқа(лар) киради. Бунинг учун шу касаллик қўзғатувчсига нисбатан ноқулай бўлган (ички ва ташки) муҳит, шунингдек, механик, физик, кимёвий ва биологик усуллардан фойдаланилади. Девастация тўла (тотал) ёки қисман бўлиши мумкин.
[addtoany]