Дезинтоксикация [дез… ва интоксикция] – организмнинг заҳарларни суюлтириш, нейтраллаш ёки бирор йўл билан чиқариб юбориш орқали уларнинг ғайритабиий биологик таъсирини камайтириб, тузилмалар ва фаолиятга кўрсатган зарарини бартараф этишга қаратилган реакциялари мажмуи. Заҳарли моддалар ва метаболитларнинг организмдан қай даражада чиқиши (қанча, тез ёки суст) шу модданинг физик-кимёвий хусусиятларига боғлиқ. Бунда, айниқса, қон, жигар, буйрак, ўпка, меъда-ичак йўллари ҳамда организмнинг ўзига хос шахсий имкониятлари катта роль ўйнайди.
[addtoany]