Диализ

Диализ [юн. dialysis – ажратиш] – коллоид тизимлар ва юқори молекулали бирикмаларнинг эритмалари таркибидаги қуйи молекулали моддаларни яримўтказгич мембраналар (кичик молекула ва ионларни ўтказиб, коллоид заррачалар ҳамда ионларни ва макромолекулаларни ушлаб қоладиган пардалар) ёрдамида йўқотиш. Диффузия қонунларига асосланган. Диализторларда олиб борилади. Оддий Анализатор дистилланган сув сақланадиган идиш ва сувга ботиб турадиган шиша цилиндрдан иборат.

Шиша цилиндрнинг оғзи очиқ бўлиб, туби парда – мембрана билан тўсилган. Цилиндрга тозалнадиган коллоид эритма қўйилади. Идишдаги сув цилиндр деворларини ювиб, муттасил оқиб туради. Коллоид эритманинг ион ва молекулалари цилиндр тагидаги пардадан ўтиб, сувнинг ион ва молекулалари билан алмашинади. Бу жараён жуда секин ўтади. Ионларнинг диффузяланиш жараёнини электр майдон таъсирида тезлаштириш мумкин.

Электр диализатор диализланадган тизимларни электролитлардан тозалашни бир неча ўн марта тезлатади. Диализ саноатда турли моддаларни тозалашда ишлатилади. Масалан, сунъий толалар и. ч. да (гемицеллюлозадан ишкорни ажратиш), желатинани тозалашда, шунингдек, фармацевтик препаратлар тайёрлашда қўлланилади.

Загрузка...