Дифференциал психология

Дифференциал психология – психология фанининг одамлар ўртасидаги шасий-психологик тафовутларни ўрганувчи соҳаси. Дифференциал психология атамасини 1900 й. немис психологи В. Штерн фанга киритган. Дифференциал психология муайян шахслар билан бирга, турли ижтимоий синфларга, этник, ёш ва бошқа(лар) гуруҳларга мансуб шахслар психкасининг намоён бўлишидаги тафовутларни аниқлаб беради. Психологиянинг бу йўналишидада, кўпинча, шахснинг кузатиши, тест ёки ўз-ўзини кузатиш натижаларини таҳлил этиш ёрдамида аниқланган шахсий ва интеллектуал хусусиятлари қиёсий тадқиқ қилинади.

Дифференциал психологиянинг муҳим вазифаларидан бири шахсий-психологик хусусиятларнинг намоён бўлиши, диапазони ва характерини очиб, ёритиб беришдан иборат. Шахсий-психологик тафовутларнинг юзага келиш шартлари ва сабабларини тушуниш учун уларнинг нейрофзиологик омилларини, нерв тизимининг асосий хусусиятларини ўрганиш лозим.

Ҳоз. замон Д. п. сида ривожланган матемтик-статистик аппарат, жумладан, корреляция (ўзаро боғлиқлик), регрессив (орқага қайтиш), дискриминант (чеклаш) ва омилли таҳлил усуллари кенг қўлланилади. Дифференциал психология маълумотлари таълим-тарбия амалиётида, психиатрик-психтерапевтик таъсир этишда, шахснинг у ёки бу касб-ҳунарга яроклилигини аниқлашда, касбга йўналтириш ва касб танлашда муҳим аҳамиятга эга.

[addtoany]