Диоптрия

Диоптрия [юн. dioptra – ичи-ташини кўриш] – линзалар ёки сферик кўзгулар оптик кучининг бирликлар тизимига кирмайдиган бирлиги; қисқача D билан белгиланади. D да ифодаланган оптик куч м парда ифодаланган бош фокус масофасининг тескари қийматига тенг. 1 диоптрия бош фокус масофаси 1 м бўлган линза ёки сферик кўзгунинг оптик кучига тенг. Нурни йиғувчи линзалар мусбат (+), сочувчи линзалар манфий (-) диоптрия ли бўлади. Кўзойнакларнинг оптик кучи ҳам D билан ўлчанади. Яқиндан кўрувчилар учун D (-) манфий, узоқдан кўрувчилар учун D (+) мусбат кўзойнаклар тавсия этилади. Бунда кўзойнак линзаларининг нур синдиршини аниқлаб берадиган асбоб – диоптримтрлт фойдаланилади. Диоптриметр ёрдамида линзапарнинг тузилиши, асосий астигматик меридианлари, оптик маркази аниқланади.

Загрузка...